UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  1 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  2 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  3 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  11

Футзал. Дарвозабонлар мураббийлари учун Level-1 халқаро ўқув курслари бўлиб ўтмоқда Янгиликлар

Футзал. Дарвозабонлар мураббийлари учун Level-1 халқаро ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

Теглар :  Level 1Футзал
Бугун 25 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида футзал бўйича дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level-1 халқаро ўқув курслари бошланди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби ўқув курслари Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан Ўзбекистонда илк марта ташкил этилмоқда. Level-1 халқаро ўқув курсларини ташкил этишдан асосий мақсад юртимизда юқори савияли дарвозабонларни тайёрлашдан иборат. Мазкур ўқув курслари иштирокчилар учун бепул бўлиб, харажатлар Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан қопланмоқда.  

Ушбу курсларда жами 16 нафар мураббийлар иштирок этмоқда. Эрон мамлакатидан ташриф буюрган ОФК инструктори Майкл Петрос мураббийлар билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказмоқда. Майл Петросга футзал бўйича терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаров ассистентлик қилмоқда.

Ўқув курслари 29 декабрга қадар давом этади. Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийларга ОФК сертификати ва Ўзбекистон футбол федерацияси лицензияси тақдим қилинади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика