UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  1 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  16 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8

Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди Янгиликлар

Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди

Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси F гуруҳи нинг 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиби Қирғизистон терма жамоаси бўлади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. 



Қирғизистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасининг етакчи жамоалари сафидан ўрин олган. Жаҳон тасниф жадвалида Қирғизистон айни пайтда 46-ўринни эгаллаб келмоқда.

Қирғизистон Республикаси мустақилликка эришгач, спортнинг футзал турини ривожлантиришга катта эътибор бериб келмоқда. Мамлакат миллий терма жамоаси 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлабки халқаро учрашувини 1999 йилнинг 5 мартида Сингапур термасига қарши ўтказган ва 9:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Ён қўшниларимизнинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси 2006-йилнинг 10-феврал санасига тўғри келади. Ўшанда қирғизистонликлар Гуамни 14:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Энг йирик мағлубиятни эса 1999-йилда Эрон терма жамоасидан қабул қилиб олган – 0:21.

Осиё чемпионатларида 1999-йилдан буён қатнашиб келади. Финал раундига 14 марта чиқишга муваффақ бўлган. Энг яхши натижаси бронза медали. 2005-йили Ветнамда ўтказилган Осиё кубогида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ярим финалда имкониятни Эрон ва Японияга бой беришган. 3-ўрин учун ўйин ўтказилмаган ва ҳар иккала жамоага бронза медаллари берилган. 2006, 2007-йилги Осиё кубокларида эса 3-ўрин учун баҳсда имкониятни бой берган. Бу йиллар Қирғизистон футзалининг энг гуллаган даври эди.

2022 йилги Осиё кубогининг саралаш баҳсларидан ўта олмай, биринчи марта қитъа чемпионатини ўтказиб юборган. 2023-йилда терма жамоа рулига испаниялик мутахассис Луис Бернат Молина бош мураббий этиб олиб келинди. Мазкур мутахассис таркибда авлодлар алмашинуви жараёнини муваффақиятли амалга оширди. Қирғизистон терма жамоаси 2024-йили Осиё чемпионатига қайтди. Гуруҳ баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалда Эронга 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айни пайтга келиб Луис Бернат Молина “Барселона” футзал клуби мураббийлар штабига киритилган. Шу боисдан ҳам мазкур саралаш баҳслари якунлангач, Молина Қирғизистон терма жамоасини тарк этади ва Каталонияга йўл олади.

Қирғизистон терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичида 16 марта қатнашиб, 72 учрашувда майдонга тушган: 30 та ғалаба, 12 та дуранг, 30 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 224:264, -40. Жамғарилган очколар – 102 та.

Ўзбекистон терма жамоаси билан халқаро майдонларда 15 марта куч синашган бўлиб, фақатгина 1 та ўйинда ғалаба қозонган. 2 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 12 та учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан интиҳо топган.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 сен 18:24:04
Murodjon Fayzullaev
Тўлқинов Билан Ахаджонов яхши уйинчи екан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика