

Аваз Махсумов бошчилигидаги футзалчи қизларимиз Эрон ва Туркманистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган.
Бугун вакилларимиз Тошкент вақти билан соат 16:00да Туркманистон терма жамоасга қарши баҳс олиб боришади. Кеча терма жамоамиз аъзолари Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказишди.
Туркманистон терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки ўйинни Эронга қарши ўтказиб, йирик 0:14 ҳисобида мағлубиятга учраган.
Бугунги учрашувда қизларимизга омад тилаб қоламиз!
Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
16:00 Ўзбекистон - Туркманистон




