Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун асосий рақибимизга қарши баҳс олиб борамиз

Khoja
17 янв 2025, 08:06
Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент шаҳрида аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги асосий рақибимиз — Австралияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 18:00да «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бундай муҳим учрашувда футзалчи қизларимизни қўллаб-қувватлашингиз муҳим аҳамият касб этади. Терма жамоамиз муваффақиятига ўз ҳиссангизни қўшинг. Мажмуага кириш мутлақо бепул. 


KhojaМуаллиф
Манба: @Futsal_Uzbekistan