Футзал. Андрей Шлема клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказиб юборади
14 июл 2017 15:05
Янгиликлар
Футзал. Андрей Шлема клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказиб юборади
20-30 июль кунлари Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади.
20-30 июль кунлари Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Бу йил ҳам мамлакатимиз номидан амалдаги чемпион "Олмалиқ" иштирок этади. Олмалиқликларнинг асосий ўйинчиларидан бири Андрей Шлема мусобақани ўтказиб юборади. Шлема ўнг оёғини синдириб олган эди ва жароҳат ҳали битиб улгурмади. Клуб шифокорининг сўзларига кўра, Андрей миллий чемпионатимизнинг янги мавсуми бошлангунга қадар сафга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар