UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Лестер" франциялик хавбекни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 12:20"Футбол ретро талқинда" (5-сон)   0 12:17Суперлига. Дастлабки учта ўйиндан буён такрорланиб келаётган 3 факт  6 11:55МЮ трансфер қилмоқчи бўлган ўйинчи ёзда клубидан кетмайдиган бўлди  3 11:44Суперлига-2020. Бугун Муборак ва Олмалиқда ўйинлар бор  5 11:43Olamsport: Исроил Мадримов тарозидан ўтди, Санжар реванш жангини ўтказди ва бошқа хабарлар  0 11:28Италия клуби 3 футболчисининг коронарусга чалинганини эълон қилди  11 11:04"Арсенал" 2018/19 йилги мавсумни зарар билан якунлаган  1 10:46Суперлига-2020. "Бунёдкор" Термизга йўл олди  8 10:20"Реал" ва Ла Лига Ухань клубини "Эль-Класико"га таклиф этди  8 10:06"Орзу қилиш бепул" ёхуд ёш "Килиан"ларга мактуб  7 09:45“Милан”га Кин керак   1 09:31“Челси” “Наполи” ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи   2 09:11“Интер” ва “Милан” Лонгстафф учун курашади   0 08:50Чонг МЮни тарк этиб, “Ювентус”га ўтадими? Футболчи жавоб берди   2

Футзал. АГМК ярим финалда Эрон чемпионига мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал. АГМК ярим финалда Эрон чемпионига мағлуб бўлди

Бугун футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди.

АГМК финалга чиқиш учун Эрон чемпиони "Мес Сунгун"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувдан матнли трансляция шу саҳифада кузатиб бордингиз. Ўйин "Спорт ТВ" орқали жонли кўрсатилди.

Афсуски, АГМК 3:7 ҳисобида мағлуб бўлди ва финалдан қуруқ қолди. Энди олмалиқликлар учинчи ўрин учун Вьетнам чемпиони "Тай Сон Нам"га қарши баҳс олиб боради.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

Ярим финал

15.08.2019, 16:00

АГМК (Ўзбекистон) - "Мес Сунгун" (Эрон) 3:7

Голлар: А.Усмонов 18, Д.Чориев 19, Д.Раҳматов 32 - А.Асқари Конан 9, 31, Ф.Фаҳим 12, М.Шажари 14, М.Жавид 16, 36, 36

АГМК — Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор)

Футзалчилар: 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов. 

Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.

Бош мураббий: Александр Петров

"Мес Сунгун": 1.Саид Момени, 2.Аоиризо Самими (иккиси дарвозабон), 3.Муҳаммад Ҳожизода, 4.Уэсли Мачадо, 5.Муҳаммад Шажари, 6.Алиризо Вафои, 7.Фарҳод Фаҳим, 8.Салар Агапур, 10.Бабак Насири, 11.Абулқосим Ороужи, 12.Алиризо Асқари Конан, 13.Шаҳаб Шаҳназиан, 14.Маҳди Жавид.

Бош мураббий: Исмоил Тагипур

Огоҳлантириш: Ҳ.Нишонов 14

Четлатиш: Ҳ.Нишонов 16


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Энди АГМК футзалчилари учинчи ўрин учун Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига қарши тўп тепишади.

38. Акбар Усмонов Самимига бориб урилди.

37. Жавиддан навбатдаги зарба ва Умаров тўпни қайтарди. Маҳди бугун истаганча тепаяпти.

37. Яна гол, яна Жавид. Ўйновчи дарвозабон хато бўлди.

36. Гол, Петров ўйновчи дарвозабонни туширди ва панд едик.

33. Вафои дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойни пойлади.

32. Гоооооооолллллл, Раҳматов бироз аввал ўтказилган голдаги айбини ювди. Дилшод совуққонлик билан дарвозабонни доғда қолдирди.

31. Гол, Асқари

31. Яна Маҳди Жавиднинг зарбаси ва яна Рустам Умаровдан сейв.

30. Даврон Валижонов яна бир қулай вазиятни йўққа чиқарди.

29. Қандай вазият, Акбар Усмоновнинг яхши пасига Даврон Валижонов етиб кела олмади. Дарвоза бўш қолган эди-я.

28. Ислом Бийтўраевнинг зарбасини Самими қайтарди.

27. Жавиднинг зарбасини Рустам қайтарди, баракалла!

26. Эҳҳ, АГМК футзалчилари тўпни олиб қўйишди ва учга икки чиқиб кетишди. Афсуски, Чориев тўпни ўзида ушлаб қолди ва вазият бой берилдию

25. Рустам Умаров Носирининг ақлли зарбасини қайтариб қолди.

25. Уҳҳҳ, Жавиднинг ажойиб пасидан кейин Асқари Канон Умаров қаршисида ёлғиз қолди. Яхши ҳамки Асқари ноаниқ зарба берди.

24. Дилшод Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади. Олмалиқликлар иккинчи бўлимни ҳам биринчиси каби кўпроқ зарбалар билан бошлашди.

23. Умаров қўли билан тўпни ҳужумда турган Ихтиёр Ропиевга отиб берди. Ропиев эса тўпни кўкраги билан тўхтатдию, уни ўзидан салгина узоқлаштириб юборди.

Иккинчи бўлим бошланди.

АГМК футзалчилари биринчи бўлимни яхши бошлашди ва кўпроқ зарбалар бериб туришди. Афсуски, ўтказиб юборилган биринчи голдан сўнг жамоа очилиб кетди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

20. Раҳматовнинг зарбаси ва Самимидан сейв.

19. Гооооооооллллллл, Даврон Чориеввввв. Акбар Усмонов тўп учун охиригача курашди ва уни олиб қўйиб Давронга пас берди.

18. Гооооооллллллл, Акбар Усмонов ҳисобни бироз қисқартирди.

16. Гол, бир киши кам бўлиб қолганимиз панд берди. Жавид тўртинчи голни урди.

16. Энди буниси етмай турганди. Ҳусниддин Нишонов иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олди. Энди АГМК 2 дақиқа бир киши кам ўйнайди.

14. Гол, афсуски яна гол. бу сафар Шажари гол урди.

14. Ҳусниддин Нишонов Фаҳимни ортдан чалгани учун огоҳлантирилди.

12. Гол, Фарҳод Фаҳим кучли зарба билан иккинчи голни урди. Машраб Одилов сирпаниб йиқилиб тушди ва бундан рақиб унумли фойдаланди.

9. Гол, Алиризо Асқари Конан Жавиднинг пасидан кейин ҳисобни очди.

9. Ороужи Ҳамроевни алдаб ўтиб ноаниқ зарба берди. Қийшиқ тепишларингга кўз тегмасин

7. Зарбааааа, эҳҳҳҳ Акбар Усмонов тўп учун охиригача курашди ва уни рақибдан олиб қўйди. Дарвозабон қаршисида эса гол ура олмади.

- Ўйиндаги устунлик форслар томонида.

5. Рустам Умаров ишга киришди ва хавфли зарбани қайтардию

5. Қандай вазиятттт, Ихтиёр Ропиевнинг бирга бир вазиятдан тепган тўпини Алиризо Самими қайтарди.

4. Чориевнинг зарбасини Самими қайтарди.

3. Уҳҳҳ, сал қолди-я, Маҳди Жавиднинг зарбаси тўсинга тегди. Бу борада ҳисоб тенг - 1:1.

2. Зарбааа, Илҳом Ҳамроевнинг зарбаси устунга тегди. Голга жуда яқин келган эдик-а...

Учрашув бошланди! Олға, йигитлар!

- Бугун ҳар иккала жамоа таркибида биттадан йўқотиш бор. АГМКда Анасхон Раҳматов сариқ карточкалари иккита бўлгани боис, "Мес Сунгун"да эса Саид Тагизода жароҳат олгани боис ўйинни ўтказиб юборади. Форсларнинг муҳим ўйинчиси саналган Тагизода 2-турда БАА чемпиони "Ал Дафра"га қарши беллашувда жароҳат олган эди.

- Жамоалар паркетга чиқиб келишмоқда. Бугунги учрашувни "championat.asia" ўқувчилари учун камина Толибжон Қосимов матнли трансляция қилиб бораман.

- Афсуски, "Порт ФК"га қарши чорак финал баҳсида ўзининг мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини олган Анасхон Раҳматов бугунги беллашувни ўтказиб юборади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг