UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  5 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  3 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  16 18:23"Насаф" Ўзбекистонда чемпион бўлган саккизинчи жамоага айланди  14 18:19Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Насаф" "Андижон" билан ўйнайди  5 18:12"Локомотив" - "Насаф" 0:1. Чемпионлик ўйинидан highlights   2 17:54Суперлига. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"ни енгиб, муддатидан аввал ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди  106 17:30Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  3 17:20"Сўғдиёна" охирги маротаба "Сурхон"га қачон гол урган?  1 17:19Расман: "Манчестер Юнайтед"га янги бош мураббий тайинланди  5 16:55Луис Качорри: "Гол уриш мен қилишим керак бўлган иш. "Бунёдкор" ҳар бир ўйинда 3 очкони кўзлайди"  0 16:33"Ман Сити" Родри билан тезроқ шартномани узайтирмоқчи  0 16:10Гвардиола "Барселона"га маслаҳат берди  5 15:4548 ёшли Тотти ростдан ҳам Фабрегас қўл остида футбол ўйнайдими?  0 15:15Клопп Серхио Рамос ҳақида: "Жамоамда бундай футболчилар бўлганида уларни тезроқ кетказишга уринардим"  17

Футболнинг "ф" ҳарфини тушунмайдиган мамлакат сардорининг тақдир йўли Янгиликлар

Футболнинг "ф" ҳарфини тушунмайдиган мамлакат сардорининг тақдир йўли

Пандев 37 ёшида Европа чемпионатида гол урди! Унинг ҳикояси қизиқарли — "Интер" билан эришган треблдан тортиб, футбол федерацияси билан жанжаллашганигача.


Ушбу Евронинг энг ёрқин қаҳрамонларидан бири — 37 ёшли Пандев. Горан ҳал қилувчи саралаш баҳсида Грузия дарвозасини ишғол қмилиб, ўртамиёна Шимолий Македония терма жамоасини илк бор йирик мусобақага олиб чиқди.

Пандев 2020 йилда терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи эди, аммо Еврога чиқиш имконияти пайдо бўлгач, жамоасини ташлаб кетишга кўзи қиймади. "Мен яна бир мавсумни ўтказмоқчиман, чунки менинг орзуим Европа чемпионатидан кейин карьерамни якунлаш ", — дея ўтган баҳорда футболчи изоҳ берганди.

Горан 20 йил муқаддам терма жамоада дебютини ўтказган! Бу вақт ичида у 14 мураббий раҳбарлигида майдонга тушган, 119 учрашув ўтказган, 37 гол урган, бир марта футбол раҳбарияти билан жиддий жанжаллашган ва эшигини қаттиқ ёпиб кетган, аммо барибир термага қайтган.


Клублар даражасидаги натижаси мақтовга сазовор — у мавсум давомида барча асосий совринларни ўзиники қилган Моуриньонинг афсонавий "Интер"ида эди. Ва у ҳали ҳам А Серияда доимий равишда ўйнайди. Ўтган мавсумни Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" сафида ўтказди.

Унда ортга назар солишга арзийдиган ёрқин карьера мужассам.

Моуриньо бошчилигидаги "Интер" билан требл

Пандевнинг асосий муваффақияти — Моуриньо бошчилигидаги "Интер" клубида ўтказган афсонавий 2009/10 йилги мавсумдир. Горан "Лацио"даги можаролардан сўнг (бу ҳақда кейинроқ) мавсумнинг энг қизғин палласига клубга келди ҳамда жамоанинг муҳим қисмига айланди. "Нерадзуррилар" билан биргаликда А Серия, Италия кубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.

Пандев учун бу «Интер»га иккинчи ташриф эди. Бу ерда биринчи марта 2001 йилнинг ёзида, 18 ёшли йигитчалигида пайдо бўлган, клуб 250 минг евронинг баҳридан ўтиб, уни Македониянинг "Беласитса" жамоасидан сотиб олган. Аммо ўша вақтларда "Интер"ни бошқарган Эктор Купер йигитчани ўз жамоасида кўришни истамади, шунинг учун у икки мавсум давомида ижарама-ижара саргардон бўлди. Кейин эса "Интер" Пандев 50 фоиз трансфер ҳуқуқини "Лацио"га Станковични сотиб олиш бўйича битимга қўшди. Шундай қилиб тақдир уни Римга етаклади.


"Интер"га қайтиш клубдаги дебютидан кўра ёрқинроқ бўлиб чиқди. Пандевнинг ўйин услуби Моурино режаларига мос эди. Аммо мураббий македонияликнинг майдондаги жойлашувини ўзгартирди. Бунгача у олдинга чизиқда ҳаракат қиларди, Жозе эса уни қанотга кўчирди. Ҳар сафар Пандев майдонда турли вазифаларни бажарган.

Горан бир қатор йирик учрашувларда муҳим роль ўйнади. 2010 йил январь ойида "Милан"га қарши ўйинда у аввал Милитога мукаммал узатмани амалга оширди, шундан сўнг Диего ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда у жарима зарбасини маҳорат билан амалга ошириб, рақиб дарвозабонини хафа қилди. Ўшанда "Интер" рақобатчичиси ҳисобланган "Рома"дан атиги 2 очкога ортда қолаётганини ҳисобга олсак, дербидаги ғалаба ниҳоята муҳим эди.

Чемпионлар Лигаси ярим финалида эса "Барса" тўсиғидан ўтишга кўмаклашди. Ярим мавсум давомида Пандев Моуриньони шунчалик ҳайратда қолдирдики, у Чемпионлар Лигаси финалида "Бавария"га қарши асосий таркибда майдонга тушди. Горан Жозенинг ўзига хос одатий ўйинчиси эди: беғараз, меҳнатсевар ва бор кучини берадиган. У мураббийнинг режаларидан шубҳаланмади ва унинг кўрсатмаларига амал қилди.

"Моуриньо бизга кўп нарсаларни бера олган ажойиб инсон ва ажобий мураббий эди. Мен энг муҳим учрашувларни, жумладан, Чемпионлар Лигаси финалини асосий таркибда бошладим. Мен у талаб қилган ҳамма нарсани қилдим, шу қаторда мен ҳар доим ҳужумчи бўлганимга қарамай, қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнадим", — дейди македониялик футболчи Coriello dello Sport нашрига берган интервьюсида.


"Лацио" билан шартнома бўйича судлашув. Зенит ёки ЦСКАга ўтиши мумкин эди


Пандев 2004 йилда "Лацио"га келиб қўшилган ва икки мавсум давомида Томмасо Рокки билан мустаҳкам алоқа ўрнатди. Йилдан йилга Пандев ўз даражасини ошириб бораверда, масалан, 2007/08 йилги мавсумда у "Лацио"нинг Чемпионлар Лигасидаги энг яхши тўпурарига айланди (4 та гол). Европа грандларидан бир қатор таклифлар тушди, аммо клуб футболчини сақлаб қолишни хоҳлади.


2009 йил ёзида Пандев мавсум охирида жамоани тарк этишини маълум қилди. "Лацио" президенти Клаудио Лотито бунга тубдан қарши эди. Жанжал авж олди. Шартномани узайтиришдан бош тортганидан сўнг, Пандев тўрт ой давомида жамоадан четлатилди, шу вақт ичида македониялик биронта ҳам учрашув ўтказмади. 

Кўплаб клублар Пандевни ўз сафида кўришни хоҳлашди, улардан бири "Зенит" эди. Петербургликлар 13 миллион еврони таклиф қилишди, аммо Лотито Россиядан келган таклифни «ёруғ кун ўртасидаги талончилик» деб атаб, футболчи учун 15 миллион сўради. Кейинчалик, 2015 йилда, Пандев ЦСКАдан таклиф борлигини айтди (аммо армиячилар уни қачон қўлга киритмоқчи бўлгани аниқ эмас). 

Горан "Лацио" билан шартномани бекор қилишни талаб қилиб, суд орқали иш олиб борди, асосий баҳс — клуб шартнома талабини бузганлигида эди, яъни уни рўйхатдан чиқариб юборганди. Декабрь ойида футболчининг даъвоси қондирилди ва у "Интер"га эркин агент сифатида бориб қўшилди.


Бизда футболнинг "ф" ҳарфи ҳам йўқ 


2014 йилги Жаҳон чемпионатига саралашда Македония муваффиятсиз қатнашди, Пандев икки йилга терма жамоани тарк этди.

Пандев македониялик мухлислар билан чигал муносабатда эди. Шимолий Македония Евро-2020'га йўл олганидан сўнг, улар хурсанд бўлишди ва жамоа сардорини кўкларга кўтаришди, аммо бу тарихнинг фақатгина бир парчаси эди, холос. Мухлислар доимий равишда терма жамоадан натижа талаб қилишарди ва Шимолий Македония доимо муваффақиятсизликка учрарди. Шу сабабли, жамоа кўп танқид қилинарди — қўштирноқ ичидаги энг яхши сўзлар асосий юлдуз ҳисобланган Пандевга аталарди.

2010 йилда илк марта Гораннинг сабр-тоқати тамом бўлди. Евро-2012 саралашида Арманистон билан дуранг ўйнагандан сўнг, жамоа яна мухлислар томонидан ҳақоратларга дучор бўлди ва Горан кетишга қарор қилди. Мураббий Мирсад Йонуз тезда футболчини фикридан қайтарди: у икки учрашувни ўтказиб юборди ва яна таркибга қайтди.

2013 йилда Пандев катта жанжал билан терма жамоани тарк этди. Шимолий Македония Жаҳон чемпионатининг сўнгги саралашида Бельгия, Хорватия, Сербия, Шотландия ва Уэльс билан бир гуруҳда тўқнашди. Македонияликлар 10 учрашувнинг 7 тасида мағлуб бўлди ва жами 7 очкони қўлга киритди. Пандев яна термадаги фаолиятини якунлашини эълон қилди ва мамлакатдаги футбол тизимини танқид қилди. Қуйида асосий фикрлар келтирилган.


• У сўнгги ўринни шармандалик деб атади ва жавобгарликни ўз зиммасига олди. "Энди сукут сақлай олмайман ва чўкаётганимизни жимгина томоша қила олмайман. Терма жамоа билан содир бўлаётган воқеа катта шармандалик. Сардор сифатида мен сўнгги ўрин учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга олишга мажбурман. Мен баҳона изламайман. 

• Мен, Горан Пандев, терма жамоанинг Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига бормаслиги ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашида асосий айбдорман. Шунинг учун терма жамоани тарк этмоқчиман. Терма жамоанинг ва умуман Македония футболининг барча муаммоларида мени ва фақат мени айблашингиз мумкин. Мени лаънатлашингиз, ҳақоратлашингиз ва танқид қилишингиз мумкин ... Менинг энг катта «тўсиқ» эканлигимни истаганингизча айтинг.

• Македония маъмурий жамоага айланди, расмийлар фақат Евро ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этишни ваъда қилишни биладилар. Шундан сўнг мухлислар ва журналистлар асоссиз равишда жамоадан натижа талаб қилмоқда. "Гарчи ҳақиқат ва реалликка тик қараш қўрқиб, йиллар давомида сохта хом хаёл ва умидлар билан яшадик. Бизда футболнинг "ф" ҳарфи ҳам йўқ, лекин ҳар бир йирик турнир олдидан Евро ёки Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлаймиз. Бу миллий жамоанинг ўйинларидан ташвиқот учун фойдаланадиган одамлар томонидан ваъда қилинган. Биз муваффақият қозониш йўлидан йироқмиз. Биз Босния ва Герцеговина, Хорватия ва Словениядан ўрнак олишимиз керак. Бундан ташқари, мухлислар ва журналистлар кескинлик яратадилар. Улар муваффақият кутишади ва бизда бунга асос йўқ. Шу боис ҳар бир уй учрашувини худди бизга бегона ерда ўйнаётгандек ўтказамиз".

• Ташкилот билан доимо кўнгилсизлек юз беради. Биз барибир саралаш ўйинларига етиб кела олдик, Македония футбол федерацияси эса ҳамма нарсани "тежашга" ҳаракат қилди. "Арзон авиакомпаниялар орқали, устига-устак Бельгия мухлислари билан бирга парвоз қилиш — шармандалик. Автобусда 4-5 соат давомида қатнамоқ ва магистраль йўлда жойлашган жойда тамадди қилмоқ... Терма жамоа муқаддас, аммо бу гап ташкилотга раҳбарлик қиладиганларга унчалик аҳамиятли эмас. Федерация биздан пул тежашга уриниш ва бошқа кераксиз нарсаларга пул харжлаш орқали ўз обрўсини ер билан битта қилди. Бизда ишлаш учун шароит йўқ. 

• Мен ҳам, бошқа футболчилар ҳам дабдабали шароит сари интилмаймиз, аммо биз яхши муносабатда бўлишга лойиқмиз. Танлов ҳар доим энг арзон нарса фойдасига амалга оширилади. Скопьега етиб боришим учун чипта пулини кўп марта ўзим тўлаганман. Мен бунга қодирман, лекин баъзи жамоадошларим бунга қодир эмас. Улар миллий жамоада ўйнаш учун аэропортларда саргардон юришга мажбур. Баъзида чамадонларини йўқотиб қўйишади ва шуғулланадиган либослари қолмайди. Бундан ортиқ яна қандай муносабат бўлиши мумкин?! Мен ҳали биз машғулот қиладиган майдонлар ҳақида гапирмадим... Бизда умуман шароитлар йўқ.

• У терма жамоа учун ҳамма нарсани қурбон қилди ва бунинг эвазига фақат танқид қилинди. "Беш йилдан бери саралашда гол урмаганим учун бошим устида ёнғоқ чақишади. Бунинг учун мен жавобгарман. Мен ҳар доим боримни бериб келганман ва сиз, журналистлар, терма жамоадан неча марта жароҳатлар билан клубга қайтганимни биласизлар. Македония учун чин юракдан ўйнадим. Аммо натижа бўлмаганида ҳеч ким буни қадрламайди. Терма жамоадаги ўйинлар орқали фақат тинимсиз ҳуштаклар, танқидлар ва ҳақоратлар эшитдим".


• Македонияда футболни қайта қуриш керак эди, шунинг учун у 2010 йилда академия ташқил қилди. "Мен кичкиналигимда катталар Македонияда футболни 10 йилга тақиқлаш керак, дейишган. Аввал бошланг — кейин натижалар бўлади. Энди нима учун бундай дейишганини тушундим ва мен бу фикрга қўшиламан. Ушбу жамоа муваффақиятсизликка дуч келди. Яранинг ўрни битиши қийин. Ҳаммасини ёш кучлар орқали қайтадан бошлаган яхшироқдир.  

Биз болалар билан ишлашимиз, истеъдодларни тарбиялайдиган профессионал мураббийларни топишимиз керак. Шунинг учун мен футболга сармоя киритишни бошладим ва ўз академиямни бунёд этдим. Энди мен болалар бизнинг барча авлодларимиздан устун бўлишини ва келажакда бизга катта қувонч бахш этишини истайман. Менинг авлодим ютқазди, аммо мен бошқа футболчилар билан келгусида натижа кўрсата олишимиз учун ҳаракат қиламан".

Орадан икки йил ўтиб, 2015 йилда Пандев яна терма жамоага қайтди. У бундай оғир шароитда кетганидан афсусланди. Кейинроқ умидли мураббий Игор Ангеловски терма жамоада пайдо бўлди (у 2012/13 йилги мавсумда «Работнички» билан олтин дублни қайд этди), у биринчи навбатда Горан билан муносабатларни ўрнатди ва уни қайтишга кўндирди.

Ангеловски ҳанузгача жамоада, у Шимолий Македония терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ҳисобланади: у 50 дан ортиқ ўйин ўтказди (аллақачон рекорд натижа) ва жамоани Европа чемпионатига олиб чиқа олди.

У ўз клубини ташкил қилди, жамоа аллақачон Европа Лигаси саралашида ўйнашга улгурди. Евро-2020'га ушбу клубдан бир футболчи жалб этилди


Пандевнинг ёшларни ривожлантириш ҳақидаги сўзлари популизм эмас. 2010 йилда у ўзининг туғилган шаҳри Струмицада академияни ташкил қилди (шаҳарчада 55 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади) ва кейинчалик у профессионал жамоага эга бўлиб, 2017 йилдан буён Македония юқори лигасида ўйнаб келмоқда.


"Академия" учун энг муваффақиятли йил 2019 йил бўлиб, мамлакат кубоги, чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритган ҳолда Европа Лигаси саралашига йўл олди. Бироқ, клубни биринчи раунддаёқ Босниянинг "Зрински" клуби таслим этди (0:3, 0:3).

Ушбу мавсумда жамоа 12 клуб орасида 7-ўринда якунлади. Таркибнинг катта қисми македонияликлар, шунингдек, хорватиялик Марко Мартинага ва сербиялик Марио Маслач бор. "Академия" сардори 34 ёшли Сашко Пандев, Гораннинг укаси ҳисобланади.

Айтганча, "Академия"нинг бир ўйинчиси Пандев билан биргаликда Евро'га боради — Марьян Радески, у етти гол билан жамоанинг ушбу мавсумдаги энг яхши тўпурарига айланди.

Шимолий Македония Австрия, Украина ва Голландия билан бир гуруҳдан ўрин олган. Евро-2020 мусобақасида Пандевнинг улкан режалари бор. «Биз яхши натижаларга эришамиз ва бир қанча учрашувларда ғалаба қозонамиз деб умид қиламан. Мақсадимиз — ҳеч бўлмаганда гуруҳ босқичидан чиқиш. Биламизки, бу осон бўлмайди, аммо рақибларимизнинг кучли томонларимиздан хабардормиз".

Гуруҳ босқичининг илк туридаги Австрияга учралган мағлубиятга қарамай, мамлакат футболчиларининг имкониятлари сақланиб турибди. Элдор Шомуродов билан бир жамоада тўп сураётган футболчига келгуси ўйинларда меҳнатларининг самараси ўлароқ, муваффақият қозонишини тилаб қоламиз.

Оқил Абдубарноев таржимаси

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика