UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Лионель Месси "Боруссия"га қарши ўйинда майдонга тушадими? "Барселона" қайдномани эълон қилди  2 17:10Эртага U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ўтказилади  0 16:57ЕЧЛ. "E" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  1 16:52Coca-Cola Суперлигаси 20-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  9 16:33Карикатура: "Барселона"нинг янги учлиги "Боруссия"га қарши  4 16:25Санжар нега финалга байроқ билан чиққани, қачон CS ўйнашни бошлагани, Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди  2 16:06Диёр Имомхўжаев: "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин..."  64 15:54"Ювентус" "Реал" футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:28ЕЧЛ. "D" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  8 15:02Карикатура: Давид Луиз жуда ҳам тез ўрганмоқда...  6 14:33Киберспорт. Ўзбекистонлик йигит жамоаси билан яна финалга чиқди ва бу сафар чемпионга айланди  6 14:22Суперлига-2019. Майдонга тушган энг ёш футболчилар  9 13:42ЕЧЛ. "C" гуруҳидаги энг қиммат футболчилар ва рамзий терма жамоа билан танишинг  8 13:15Суперлига-2019. Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабонлар билан танишинг  16 12:54Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1

Футболдаги гепардлар. Сайёрамизнинг энг тезкор 10 футболчиси Янгиликлар

Футболдаги гепардлар. Сайёрамизнинг энг тезкор 10 футболчиси

Ўтган мавсум таҳлили бўйича тузилган энг тезкор футболчилар рейтинги билан танишинг.

Тезлик - фақатгина Ferrari, Lamborghini ёки Bugatti машиналарига эмас, балки замонавий футболчиларга ҳам керак жиҳат ҳисобланади. Сайёрамизнинг энг машҳур спортида "шамол тезлигида" югура оладиганлар кўп эмас. Айнан шу сабабли "чопағонлар" жуда қадрланади, айниқса уларда бошқа сифатлар ҳам бўлса.


Фақат майдонда тез бўлиш футболда энг асосийси эмас, бу тезликни тўп билан ишлашда намойиш этиш лозим. Бундай футболчи ўз жамоасига катта устунлик олиб беради.


Айнан шу сабабли бугун ўтган мавсум таҳлилларига таяниб, сайёрамизнинг энг тезкор 10 футболчилари рейтингини тақдим этамиз.


10. Карим Беллараби ("Байер") - 35,27 км/соат

29 ёшли футболчи ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида тўп тепади. Беллараби марказда ва чапда ўйнашга қодир, бироқ ўзини ўнг қанотда қулай ҳис қилади. Карим 2011 йилдан бери "Байер"да. Сўнгги мавсумда уни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан дея олмаймиз, бироқ у асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади.

Беллараби 2018/19 мавсумда 5та гол уриб, 4та голли пас берди. Бундан ташқари, у тезлигини 35,27 км/соатга етказиб, сайёрамизнинг энг тезкор футболчилари рейтингида кучли ўнликка кирди. Беллараби "Байер"да қарши ҳужумларни амалга оширишда жуда кучли. У бўш зоналар томон интилади ва леверкузенликлар учун устунлик яратиб, рақиб дарвозаси олдида хавф юзага келтиради.


9. Мусса Сиссоко ("Тоттенхэм") - 35,33 км/соат

Беллараби тенгдоши Мусса Сиссоко 2013 йилдан бери Англия Премьер-лигасида ўйнайди. 2016 йилнинг ёзида у 35 млн. евро эвазига "Ньюкасл"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Франциялик аста-секинлик билан асосий таркиб футболчисига айланиб олди. Ўтган мавсум у 15та учрашувни асосий таркибда бошлаб, 18та баҳсда захирадан майдонга тушди.

Сиссоко марказий ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди ва елкама-елка курашларда жуда кучли. Бунинг устига у катта тезликка эга, бу эса "Тоттенхэм" ҳимоядан ҳужумга тез ўтишига ёрдам беради.


8. Патрик ван Анхолт ("Кристал Пэлас") - 35,42 км/соат

Голландиялик чап қанот ҳимоячиси Англияга жуда ёшлигида кўчиб ўтган. Аввалга "Челси" шарафини ҳимоя қилган ван Анхолт "кўклар" сафида асосий таркибга кира олмади ва у ижарма-ижара юриб, ўзига мос клубни излади. Патрик "Сандерленд"га ўтди, 2017 йилнинг январидан бери эса "Кристал Пэлас"ни ҳимоя қилмоқда. Якунланган мавсумда ван Анхолт АПЛнинг 36та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ван Анхолт ўзининг катта тезлиги туфайли қанотда "Кристал Пэлас" рақиблари учун хавф яратишга қодир. Унинг қанотдан узатмалари Лондон жамоасига яхши фойда келтирмоқда. Бундан ташқари, Патрик тўпни олиб қўйишда кучли. Айнан шу сифати орқали у тезкор қарши ҳужумлар ташкиллаштира олади.


7. Жейми Варди ("Лестер Сити") - 35,44 км/соат

32 ёшли инглиз сўнгги бир неча мавсумдан бери ўз тезлигини намойиш этишдан чарчамаяпти. Варди - ўз иқтидори ва имкониятларидан унумли фойдалана оладиган айёр ҳужумчи. Жейми якунланган мавсумда 34та учрашувда 18та гол уриб, АПЛ доирасида ўз жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди.

Жейми Варди тезлигини ишга солиб марказий ҳужумчи позициясидан қанотга ҳаракатланишни хуш кўради. Ҳужумчининг бу одати рақиб жарима майдончасида палапартишликлар юзага келтиради. Варди 32 ёшда, бироқ бу унинг тезкор ҳаракатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаяпти.


6. Лерой Сане ("Манчестер Сити") - 35,48 км/соат

23 ёшли немис вингери 2016 йилнинг августида "Шальке-04"дан Туманли Альбионга ўтди. Ўшандан бери "шаҳарликлар" чап қанотида ҳайратланарли тезлик намойиш этилмоқда. Бироқ у Гвардиола ишончига кира олмади ва сўнгги мавсумда АПЛнинг 31та учрашувида майдонга тушди. Умуман олганда бу Санега унумдорлик келтиришга ҳалал бермади - 10та гол ва шунча голли пас.

Сане эришган максимал тезлик 35,48 км/соатни ташкил қилади. Леройнинг ажойиб техникасини ҳам ҳисобга олсак, бу уни ҳар қандай рақиб учун хавфли футболчига айлантиради. Бироқ Сане "Манчестер Сити" услубига мослиги борасида баъзи шубҳалар бор, чунки Лерой тезкор қарши ҳужумларни хуш кўради, "Манчестер Сити" эса тўп назоратига катта эътибор қаратади.


5. Тео Уолкотт ("Эвертон") - 35,7 км/соат

Ҳозир 30 ёшга кирган Тео Уолкотт ўз вақтида Англиянинг энг иқтидорли ёшларидан бири эди. Уолкотт бор иқтидорини намойиш эта олмади ва ўтган йилнинг январь ойида "Арсенал"ни "Эвертон"га алмаштирди. Бироқ Тео ҳозир ҳам ўша машҳур тезлигини йўқотгани йўқ. Уолкотт ўтган мавсумда "ирислар" сафида 37та учрашувда майдонга тушиб, гол+пас тизимида 7 бал йиғди.

Уолкотт "Эвертон"да тезлигини ҳар доим ҳам намойиш этмаяпти, бироқ соатига 35,7 км. тезликда югуришга муваффақ бўлди. Тео сайёрамизнинг энг тезкор футболчилари рейтингини тарк этгани йўқ, бироқ бу югуришларни жуда кам кўряпмиз.


4.Иньяки Уильямс ("Атлетик") - 35,71 км/соат

"Атлетик"нинг 25 ёшли вингери сўнгги мавсум ЛаЛигада ўз жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди. Иньяки Уильямс 38та ўйинда 13та гол урди ва 4та голли пас берди. Асли келиб чиқиши Ганадан бўлган испаниялик ҳужумларда тезлигидан фойдаланишни жуда яхши кўради. Уильямс тезлигини ошираётганда уни фақат қоидабузарлик билан тўхтатиб қолиш мумкин.

Сўнгги мавсум Иньяки учун омадли якунланди. Футболчининг Transfermark сайтидаги нархи 30 млн. евродан 50 млн. еврога етди. "Атлетик" раҳбарияти эса Иньяки билан шартномани узайтириб, унинг товон пулини 108 млн. евро этиб белгилади.


2-3. Орландо Беррио ("Фламенго") - 36 км/соат

Ўнг қанот вингери сифатида ҳаракат қиладиган 28 ёшли колумбиялик ўз қитъасининг энг тезкор футболчиси ҳисобланади. Беррио бир неча мавсум олдиан тезлигини 35,4 км/соатга етказган, Бразилия чемпионатининг ўтган мавсумида эса янада яхши натижа қайд этди (36 км/соат).

Қизиқ, Беррио "Фламенго"нинг муҳим футболчиларидан бири эмас. Мураббийлар штаби Орландони захирадан майдонга тушириб, ундан ротация ўйинчиси сифатида фойдаланади. Вингер ўзининг ажойиб тезлиги билан ўйин натижасини ўзгартиришга қодир. Баъзида у тўп учун курашда рақибларини бир неча метр ортда қолдириб кетади. Бироқ Колумбия терма жамоасида "чопағон"дан кўп фойдаланишмайди, у миллий жамоада бор-йўғи 4та учрашув ўтказган.


2-3. Килиан Мбаппе (ПСЖ) - 36 км/соат

Мбаппе кўп қиррали футболчи. Ҳужумчи позицион ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилади, шу билан бирга унда портловчи тезлик мавжуд. Кўпчиликнинг фикрича, айнан Мбаппе "Роналду ва Месси эраси"дан сўнг "Олтин тўп" учун асосий даъвогар бўлади. Франциялик форвард ўсишда давом этишни истаса ПСЖ ва Францияни тарк этиб, рақобат кучлироқ бўлган чемпионатга ўтиши керак.

Мбаппе Франция чемпионатининг 29та учрашувида 33та гол уриб, 7та голли пас беришга муваффақ бўлди. Килиан ўзининг тезлиги билан рақибларини осонлик билан ортда қолдираётгани туфайли уни 2-3 ҳимоячи қўриқлай бошлади. Францияда Мбаппе рақиблари ҳужумчини ҳозирча тўхтата олишолмаяпти.


1. Гарет Бэйл ("Реал") - 36,9 км/соат

Бир пайтлар дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлган Бэйл энди "Реал"га ортиқчалик қилмоқда. Бэйл ва Зидан ўртасида содир бўлган воқеалар умуман бошқа материал мавзуси, аммо айнан шу муносабатлар туфайли уэльслик "қаймоқранглилар" сафида етарли даражада ўйин амалиётига умид қила олмайди. Ҳозирча трансфер ойнаси ёпилгани йўқ ва сўнгги бир ҳафта ичида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Бэйлнинг "Цзянсу Сунин"га ўтиши Флорентино Перес туфайли сўнгги сонияларда бекор бўлди.

Айни дамда 30 ёшли Гарет сайёрамизнинг энг тезкор футболчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда у соатига 36,9 км. тезликда ҳаракатлана олди! Бэйл Англияда ўйнаган кезлари бу сифатини тез-тез намойиш этиб турарди. Ҳамма "Тоттенхэм" - "Интер" учрашувини яхши эсласа керак.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

+14   
23 авг 14:14:10
Xayot
Man orqamdan QUTURGAN iTNI QOYVORSA FERARINAM BEYLINAM. GEPARTINAM YETOMYD....
+5   
23 авг 15:09:04
Andijon&M_Yu
Namanganlik Abdumalik Abdullayev ham bulardan qolishmeydi.
+5   
23 авг 13:58:54
Арсенал 14
Aubameyangda ham ferrari bulmasa ham BMV ni tezligi bor.
+4   
23 авг 15:31:44
Исломбек Бекобод
"Tezlik"- bu bizni futbolga taluqli emas
+4   
23 авг 13:53:03
Azam Kudratullaevich
Aubameyang qani
+3   
23 авг 14:39:05
101-ES
Nagaevni tezliginixam olchab korish kerak.
+3   
23 авг 14:34:51
Sarvar Mahmudovich
Ektor bellerin qani?
+3   
23 авг 14:11:01
Xayot
Man orqamdan QUTURGAN iTni qoyvorsa ferrarindanam .BEYLDANAM . GEPARTMDANAM TEZ YUGURAMAN
+2   
23 авг 17:02:29
Go_Uzbekistan
Xayot фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Man orqamdan QUTURGAN iTNI QOYVORSA FERARINAM BEYLINAM. GEPARTINAM YETOMYD....
YORIBSIZ GAPNIYAM VAXAXAAXAXAXAX
+1   
23 авг 16:59:57
Doniyor G'ulomov
Криштиану Роналду: «Мы никогда не обедали вместе с Месси, но я не вижу причин, почему бы не сделать этого в будущем»

Криштиану Роналду дал эксклюзивное интервью телеканалу TV1, рассказав о ставшем уже футбольной легендой соперничестве с Лионелем Месси, которое длится уже десять лет:

«Я не сомневаюсь, что Месси сделал меня лучшим игроком, а я сделал то же для него. Когда я выигрываю трофеи, это должно подстегивать его, и то же самое происходит со мной, когда он побеждает. Я действительно восхищаюсь карьерой, которую он [Месси] построил. Да и он уже говорил о том, что мое решение покинуть Испанию разочаровало его, потому что это было соперничество, которое он ценил».

Роналду признал, что их соперничество не является единственным в своем роде: «Это хорошее соперничество, но оно не уникальное. у Майкла Джордана было соперничество в баскетболе, в Формуле-1 были Айртон Сенна и Ален Прост».

Криштиану закончил обсуждение темы соперничества с Месси в шутливой манере, пригласив аргентинца на ужин: «Мы никогда не обедали вместе, но я не вижу причин, почему бы не сделать этого в будущем. Никаких проблем!».
+1   
23 авг 16:25:45
BARSA_ARSA_INTER_NASAF
BARSA_ARSA_INTER_NASAF фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ANAVI SISSOKO FUDBOLCHIMI YOKI AGENTMI? USMON DEMBELENING AGENTI BN SHU MUSSA SISSOKO BITTA ODAMMI?
"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко Каталония клубидан кетмоқчи эмас.
+1   
23 авг 16:13:11
BARSA_ARSA_INTER_NASAF
ANAVI SISSOKO FUDBOLCHIMI YOKI AGENTMI? USMON DEMBELENING AGENTI BN SHU MUSSA SISSOKO BITTA ODAMMI?
+1   
23 авг 16:05:46
azizbek777
Мусса Сиссоко ("Тоттенхэм") - 35,33 км/соат шу футболчини тезлигига унча ишонч йўқ
+1   
23 авг 15:28:12
TOSHQONDIY
Mbappe beyldan tezroq yuguradi
+1   
23 авг 15:12:10
Nasaf FC 5110
Oʻzimizni superligani ham top 10taligini tuzib chiqish kerak futbalistlarni
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг