Футболчилар талқини бўйича Бундеслигада мавсум футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
3 июн 2021
Ушбу номга “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски лойиқ кўрилди.

Футболчилар уюшмасига аъзо бўлганлар ўртасида ўтказилган сўровномада польшалик 75,8 фоиз овоз тўплаб, “Боруссия Д” форварди Эрлинг Холанд (7,1 %) ва жамоадоши Томас Мюллер (3,5)ни ортда қолдирди.

32 ёшли футболчи бешинчи бор ушбу соврин соҳибига айланди. У 2013, 2017, 2018 ва 2020 йилларда ҳам ғолиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Лева 2020/21 йилги мавсум Германия чемпионатида 41 та гол уриб, афсонавий Герд Мюллернинг рекордини янгилади.

Аввлроқ, Холанд мухлислар талкинига кўра мавсум футболчиси деб топилганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBayern