"Futbol TV" раҳбари АПЛ трансляцияси сотиб олинмаётганида "Sport TV"ни айблади

Alisher
5 авг 2022
Бу ҳақда "Futbol TV" директори Ойбек Ортиқов ўз инстаграм саҳифасида ёзиб ўтди.

У "Sport TV" нархларни кўтариб юборишда айблади.

"Ассалому алейкум барчага, ҳозирги глобал савол — АПЛ нима бўляпти??? АПЛни ололмаётганимиз учун МТРК ("Спорт") телеканалига катта раҳмат деб қўясизлар, чунки уларни деб нархлар салкам 9-10 баробар ошиб кетди. Улар хоҳлаганча бюджет (халқ пулидан)дан фойдаланган ҳолда, сотилаётган нархдан 5-6 баробар кўп пул бериб, чемпионатларни сотиб олди. Шундан келиб чиқиб, трансляция ҳуқуқини сотиш билан шуғулланадиган компаниялар нархларни жуда катта фоизда кўтариб ташлашди. Лекин ортга қайтиш йўқ, трансляция ҳуқуқини олиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпмиз", — деб ёзди Ойбек Ортиқов ўз инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигаси ўйинлари бугундан старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia