UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:22Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор": Қувватов, Қаҳрамонов, Жалолиддинов, Фламарион бошланғич таркибда, Таҳсин ва Дориев йўқ  0 16:50Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1 (матнли трансляция)  46 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  8 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  11 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  25 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  3 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3

Футбол тарихидаги энг зўр триолар Янгиликлар

Футбол тарихидаги энг зўр триолар

Замонавий футболда BBC ва MSN триолари тинимсиз кураш олиб бормоқда ва бугун сизга футбол тарихидаги энг кучли триоларнитақдим этамиз.

10. Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес - CWC

"Манчестер Юнайтед" Криштиану Роналду, Уэйн Руни ва Карлос Тевес триоси билан Чемпионлар лигасида икки маротаба финалгача чиқа олган. Бу учлик комбинация, ақл ва ҳужумни якунлаш борасида Премьер-лига тарихидаги энг яхши триолардан бири ҳисобланади. 


9. Самуэль Это'О, Лионель Месси ва Тьерри Анри  - EMA

Месси, Анри ва Это'О Гвардиоланинг "Барселона"даги илк мавсумида ажойиб ўйин кўрсатган. Бу уч ҳужумчи 2008/09 мавсумда 100дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган.


8. Роналдо, Рауль ва Зинедин Зидан - RRZ

Бу буюк учлик 2000 йиллар бошида "Реал"да ўйнашган. "Галактикос"нинг бу триоаси мухлисларнинг меҳрини қозона олган.


7. Деннис Бергкамп, Робер Пирес ва Тьерри Анри - BPA

Янги минг йилликда бу учлик энг сермаҳсул футболчилар бўлган. Трио 2003/04 даги "енгилмас" мавсумда 50 га яқин голли комбинацияларда иштирок этган.


6. Франк Райкард, Марко ван Бастен ва Руд Гуллит - RBG

Голландияликлар учлиги 1989/1990 мавсумда "Милан"ни Европа Кубоги ғолибига айлантира олган. Улар "Милан" билан кетма-кет 58 учрашувда мағлуб бўлишмаган ва 1988 йилда Голландия терма жамоаси билан Европа чемпионатида зафар қучишади.


5. Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Криштиану Роналду - BBC

Барча даврларнинг энг қиммат ҳужум учлиги шубҳасиз дахшатли куч ҳисобланади. Юлдузлар 2013/14 мавсумда 97 та гол уриб, "Реал"га "Ла Десима"ни (10та Чемпионлар лигаси Кубоги) тақдим этди.


4. Альфредо Ди Стефано, Франсиско Генто ва Ференс Пушкаш - AFF

Ди Стефано, Генто ва Пушкаш 1950 йилларда "Реал"ни жаҳоннинг энг буюк клубига айлантирган. "Қироллик клуби" бу учлик билан барча совринни қўлга киритади, Генто эса 6 та Европа Кубогини қўлга киритган ягона футболчидир.


3. Бобби Чарльтон, Денис Лоу ва Жорж Бест - BDG

"Олд Траффорд"нинг "муқаддас учлиги" "Манчестер Юнайтед"га илк Европа Кубогини тақдим этади. Уччала афсона ҳам "Олтин тўп" олишга муваффақ бўлган.


2. Роналдо, Ривалдо ва Роналдиньо - RRR

Учта R Бразилия терма жамоасига Япониядаги жаҳон чемпионатида (2002) ғолиб бўлишга ёрдам берган. Бу трио Бразилиянинг олтин авлоди эди ва улар финалда Германия терма жамоасини мағлуб этиб шон-шарафга эришишган.


1. Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар - MSN

MSN 2015 йилда "Барселона" сафида 137 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўша йилда "Реал"нинг умумий голлари сони 106 тани ташкил этди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика