"Футбол шарҳи": ЎФФ Қосимовни истеъфога чиқариши керак

Narzulla Saydullayev
23 июн 2015
Кеча СПОРТ телеканалида "Футбол шарҳи" кўрсатуви бўлиб ўтди.
"Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги 4та учрашувда салбий натижалари учун кимдир жавоб бериши шарт. Терма жамоамиз Жанубий Корея билан дуранг ўйнади, Японияга йирик (1:5) ҳисобда ютқазиб қўйди. Эронга 0:1 ҳисобида, КХДРга қарши ўйинларда 2:4 ҳисобидаги мағлубият кузатилди. Назаримизда ЎФФ Миржалол Қосимовни истеъфога чиқариши керак. Шундан сўнг юртимизда футбол муҳитида ўзгариш юз беради", - деб айтиб ўтди "Футбол шарҳи" кўрсатуви муаллифи Зафар Имомхўжаев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia