Франция терма жамоасининг ЖЧ-2022га борадиган таркиби эълон қилинди
10 ноя 2022 00:49
Янгиликлар
Франция терма жамоасининг ЖЧ-2022га борадиган таркиби эълон қилинди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жорий йил Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатига йўл оладиган футболчиларни танлаб олди.
Қайдномага киритилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Льорис ("Тоттенхэм"), Ареола ("Вест Хэм"), Манданда ("Ренн").
Ҳимоячилар: Лукас Эрнандес, Упамекано, Павар (барчаси — "Бавария"), Тео Эрнандес ("Милан"), Кимпембе (ПСЖ), Конате ("Ливерпуль"), Кунде ("Барселона"), Салиба ("Арсенал"), Варан ("Манчестер Юнайтед").
Ярим ҳимоячилар: Камавинга, Тчуамени (иккиси — "Реал"), Фофана ("Монако"), Гендузи, Верету (иккиси — "Марсель"), Рабьо ("Ювентус").
Ҳужумчилар: Бензема ("Реал"), Коман ("Бавария"), Дембеле ("Барселона"), Жиру ("Милан"), Гризманн ("Атлетико"), Мбаппе (ПСЖ), Нкунку ("Лейпциг").
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мундиаль 20 ноябрь куни старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар