Франция чемпионати 18 та клубга қисқартирилади

Aslanov Jasurbek
2 июн 2021, 19:45
Франция Профессионал футбол лигаси (LFP) Лига 1 иштирокчилари сонини 20 тадан 18 тага қисқартиришга қарор қилди. Яқин кунларда расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда, дея хабар бермоқда L’Equipe.

Франциянинг элита дивизионидаги клублар сони 2023/2024 йилги мавсумдан қисқартирилади. Олдинроқ Европанинг қолган топ-лигалари ҳам Чемпионлар Лигаси форматининг ўзгариши сабабли чемпионатдаги иштирокчилар сонини камайтири мумкинлиги ҳақида хабарлар мавжуд эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe