Флорентино Перес: «Дисквалификация ҳақида билмагандик»
04 дек 2015 08:25
Янгиликлар
Флорентино Перес: «Дисквалификация ҳақида билмагандик»
«Реал» раҳбари Флорентино Перес клубнинг Испания кубогидан четлатилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Клуб ҳам, футболчи ҳам огоҳлантирилмаган. Регламентнинг 41 бобида агар клуб огоҳлантирилмаса жазо ҳақиқий эмас деб топилади. Бундай вазиятга биринчи бор тушдик. Доим дисквалификациялар ҳақида хабар олардик. Агар Черишев огоҳлантирилганида у майдонга тушмасди. Аммо ҳеч ким бу борада унга ҳеч нима демаган.
Федерация ҳам, «Вильярреал» ҳам, Черишев ҳам дисквалификация ҳақида ҳеч нима дейишмади. Бу вазиятда клубдагилар айбдор эмас. Жазо ҳақида умуман билмагандик.
Бенитес билан гаплашдим, жамоадаги барча хафа. Черишев билан гаплашмадим, аммо унинг аҳволи яхшилигини айтишди. Пикенинг твити? Бундай нарсаларга изоҳ бермайман», – дейди Перес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар