UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25"Барселона"нинг юлдузли таркибидан кимларни танидингиз?  2 17:10Қатар МТЖ футболчиси: "Ўзбекистон биздан аламини олмоқчи"  6 16:55Про лига. "Дўстлик" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди   0 16:48Анчелотти Фергюссонга етиб олди  0 16:27"Футбол олами". "Насаф" — Ўзбекистон чемпиони ёхуд 23-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 16:15Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили  2 16:03Про лига. "Қўқон-1912" - "Олимпик-MobiUz" (онлайн натижа)  0 16:00Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди  1 15:30Суперлигадан 3 футболчи Қирғизистон терма жамоасига чақирув олди  3 14:50Беллингем жуда ёмон статистика қайд этмоқда  8 14:01"Реал Мадрид"нинг юлдузли таркибидан кимларни танидингиз?  34 13:37Ўзбекистонда октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум  1 13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   9 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   7 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  4

Фликнинг кетиши адолатли бўлдими? Немис футболи инқирозда! (мутолаа учун) Янгиликлар

Фликнинг кетиши адолатли бўлдими? Немис футболи инқирозда! (мутолаа учун)

Бундестимдаги муаммолар ҳақида тўхталамиз.

Евро-2024га 9 ой қолганида Ханс-Дитер Флик Германия термаси бош мураббийлигидан кетказилди. Дунёнинг энг тартибли ва мағрур бирлашмалардан бири учун бу жуда катта муваффақиятсизлик сифатида қаралди. Флик Германия термаси тарихида илк марта истеъфога чиқарилган мураббий бўлди.

Япониядан учралган йирик ҳисобли мағлубиятдан кейин мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бироқ мураббий барча интервьюларида кетмаслигини ва терма учун мос мураббийлигини айтди. Бироқ Германия футбол иттифоқидагилар бошқачароқ ўйлашди.

Флик "Бавария"да ажойиб фаолият олиб борди ва 2014 йилги муваффақиятли мундиалда у асосий тиргаклардан бири бўлди. Ўшанда у Йоахим Левнинг ёрдамчи мураббийи эди. Факт шундаки, бунга қадар 4 марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Германия ўз майдонида бўладиган Евро олдидан илк марта мураббийни истеъфога чиқарди. Бунинг аломатлари яхшиликдан сўзламайди.

Келинг, аввалига Флик ҳақида сўзлашсак. У немис футболидаги энг катта ҳурматга эга инсонлардан бири. "Бавария" билан 4та совринга эга чиққан ва 28 ёшидаёқ жароҳати сабабли футболчилик фаолиятини якунлаганди. У қуйи дивизион клубларида муваффақиятли фаолият олиб борди ва 2006-2014 йиллар давомида Левга термада ёрдамчи бўлди.

Мураббий терманинг кетма-кет 5 марта йирик турнирлар ярим финалига чиқишида ўзининг катта хиссасини қўшди. Шунингдек, Бундестимнинг 2014 йилги жаҳон чемпионлигини қўлга киритишида асосий вазифани бажарди. Ўшанда у жамоанинг тактикасини яралишида катта вазифани бажарган, шунингдек, мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасидаги алоқаларни яхшилаган.

Лев ЖЧ-2014дан кейин термадан кетганидан сўнг Флик 3 йил давомида Германия футбол иттифоқида спорт директори бўлиб ишлади ва 2017 йилда ташкилотни тарк этди. "Хоффенхайм" спорт директорлигида узоқ бўлмаган фаолиятдан кейин у 2019 йилда "Бавария"га бош мураббий Нико Ковачнинг  ёрдамчиси сифатида қайтди. Орадан 4 ой ўтиб, ховратияликни истеъфога чиқаришди. Флик "Бавария" бошқарувини вақтинчаликка қўлга олди ва жамоа билан супер мавсум ўтказди.

Мутахассис қўл остида "Бавария" ўз тарихида иккинчи марта треблга эга чиқди. Шунингдек, улар ЕЧЛ тарихида бирор марта мағлуб бўлмасдан совринга эга чиққан илк жамоага айланди. Шунингдек, Германия ва Европа Суперкубогидан кейин клублар ўртасидаги ЖЧ соврини қўлга киритилганидан сўнг Флик Гвардиоладан кейин бир йил давомида эгалланиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган илк мураббий бўлди.

Флик иккинчи мавсумида ҳам "Бавария" билан чемпион бўлди. Бироқ у Хасан Салихамижич билан урушиб қолганидан сўнг иш жойини Германия термасига ўзгартирди. Миллий жамоада ҳам у "Бавария"даги каби ишончли старт олди. У термадаги илк 8 ўйинида ғалабага эришди ва бунда жамоа жанговар ўйин намойиш қилди, худди "Бавария"даги каби.

Бироқ барчаси Қатардаги мундиал олдидан бўлган 4 дурангли ва 1 мағлубиятли сериядан бошланди. ЖЧ-2022да гуруҳ босқичидан чиқиб кетганидан кейин ҳам Флик ўз ўрнида қолдирилди. Ўшанда ГФИ Фликни Евро-2024 баҳсларига термани тайёрлашини маълум қилди. Бироқ ўртоқлик ўйинларида ҳам ишлар ўнгланмади.

Евро-2024га тайёргарлик мобайнида немислар 6та ўртоқлик ўйинида қатнашиб, 1 марта ғалаба қозонди ҳолос. Перу 2:0 ҳисобида мағлуб қилинганидан кейин терма Бельгияга 2:3, Польшага 0:1, Колумбияга 0:2 ва Японияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Украина билан ўйинда эса аранг мағлубиятдан қутулиб қолди, 3:3. Ўшанда Жошуа Киммих баҳснинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирганди.

Фликнинг термадаги фаолияти шундай ёмон якун топди. Унинг ўрнида масъулият вақтинчаликка Руди Феллерга топширилди. У 2005 йилдан кейин илк марта термага қайтди ва ўртоқлик ўйинида Францияни (2:1) ҳам мағлуб этишга улгурди. Айни дамда ГФИ Бундестим учун бош мураббий изламоқда. Аммо ҳозирда терма учун мос ишсиз мураббийлар кўп эмас. Хўш, қайси мураббий Германияни қутқариб қолиши мумкин?

Германия футболи айни дамда нафақат мос бўлмаган мураббий, балки, эски тизим сабабли ҳам азият чекмоқда. Ҳатто номдор бўлган ва катта маош оладиган мураббий ҳам муаммога айланиши мумкин. Масалан, Германиядаги бир фактни тан олиш керак - сўнгги пайтларда термада Мирослав Клозе каби ҳужумчилар етишиб чиқмади.

Ҳозир ёшларнинг ривожланиши ва асосий жамоага қўшилиши кўпроқ муаммо солмоқда. ГФИ ушбу муаммони янгича реформация орқали бартараф қилмоқчи. Бироқ улар Бундеслигани ҳам, иккинчи дивизионни ҳам назоратга олмаяпти. Лигалар DFL назоратида ва табиийки, ГФИнинг Бундеслигага таъсири унчалик катта эмас.

"Бавария" ҳали ҳамон Германиянинг гегемони бўлиб тургани учун Бундеслига совринига бўлган рақобат унчалик катта эмас. Шунингдек, молиявий томонлама ҳам бирорта клуб улар билан тенглаша олмайди. Яна бир жиҳат борки, Бундеслига доимо ўз иқтидорларини йўқотиб бормоқда. Натижада жамоадагилар тез-тез асосий жамоадошларини алмаштириб туришга мажбур бўляпти. 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг айтганидек, АПЛ футболчисининг ривожланиши учун Бундеслига жуда зўр жой. Яна бир ёмон томони шундаки, футболчилар Бундеслигага АПЛ ва ЛаЛига учун трамплин сифатида қарайди. DFL клубларга қўшимча ҳомийлар қидириб, ёш футболчиларнинг сотиб юборилмаслиги учун ҳаракат қилганди, бироқ бу клублар ва уларнинг мухлислари томонидан жуда ёмон қабул қилинди. Мухлислар клубларининг бегона миллиардерлар қўлига ўтишини исташмади.

Шу факторлар сабабли Германия Европа чемпионати олдидан инқирозли ҳолатга тушиб қолди. Ёш футболчиларнинг ўсиши секинлашяпти ва лигадаги кўплаб клубларнинг молиявий томонлама грандлар билан тенглашиши имкониятлари йўқ. Германиянинг аёллар ва эркаклар термаларининг мундиалдаги иштироки айни дамдаги маҳаллий футболнинг қандайлигини кўрсатиб бера олди. Бироқ бу қандай қилиб тўғриланишини ҳозирча билмаймиз.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика