Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"

Aslanov Jasurbek
8 дек 2025, 22:13
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик Ла Лига турнир жадвалида "Реал" билан орадаги фарқ ҳақида фикр билдирди.

Каталония клуби ҳисобида 16 та ўйиндан сўнг 40 очко мавжуд. Мадридликларда эса – 36 очко.

– "Реал"дан тўрт очколик устунлик сиз учун қанчалик муҳим?

– Биз бор эътиборимизни "Реал"га эмас, ўзимизга қаратганмиз. Биз улар ҳақида гапиришни истамаймиз.

Биз улардан тўрт очкога олдиндамиз, аммо олдинда ҳали узоқ йўл турибди. Биз бор кучимизни беришимиз шарт. Ҳозир энг муҳим ўйин – "Айнтрахт"га қарши бўлажак баҳс.


– Сиз "Реал" – "Сельта" учрашувини (0:2) кўрдингизми?

– Йўқ, кўрмадим. Мен ухлаётгандим. Лекин менга юборилган хабарларни кўрдим.

Бошқа нарсаларга куч сарфламайман. Мен ўз жамоамга эътибор қаратганман. Бу энг муҳими, – деди Ханси Флик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As