Флик: "Мақсадимиз - юқори чўққида қолиш"

Aziz Tukhtamuradov
21 янв 2021
"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Аусбург" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бизда 39 очко бор ва айни пайтда биринчи ўриндамиз. Иккита мағлубиятдан сўнг қайтиш муҳим эди, аҳир энг асосийси натижа. Кейинги сафар янада яхши ўйнаш учун таҳлил ишларини олиб борамиз. 

Биз 90 дақиқа давомида ташаббусга эга бўлишни истаймиз. 

Танаффусдан сўнг кўплаб хатоларга йўл қўйдик ва биринчи бўлимдаги каби ўйнай олмадик. Мақсадимиз - юқори чўққида қолиш. "Шальке"га қарши ўйинда биз янада кучайишимиз лозим", - деди Флик. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Kicker