Флик Левандовскига қай тариқа иштиёқ берганини айтди

Mirjalol Normatov
31 май 2020
"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Роберт Левандовскига қай тариқа мотивация берганини айтди.

"Бавария" Дюссельдорф жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинда Роберт ўз ҳисобига дублни қайд этиб қўйди.

"Матбуот анжуманида Левандовски "Фортуна"га ҳали гол урмаганини эшитиб ажабландим. Бу ҳолатни тезда тўғрилаб қўйиш кераклигини унга айтдим. Албатта, Роберт буни уддалай олишини билардим", - деди Флик.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски ушбу мавсумда Бундеслигадаги барча жамоаларга гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal