"Фиорентина"га "Ливерпуль" ҳужумчиси керак
22 дек 2020 12:55
Янгиликлар
"Фиорентина"га "Ливерпуль" ҳужумчиси керак
"Фиорентина" раҳбарияти январь ойида "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Айни дамда флоренцияликлар 16-ўринда бормоқда ва хавфли зонадан атиги 4 очко олдинда бўлиб турибди. Бельгия термаси футболчиси эса жамоани жар ёқасидан олиб чиқиши кутилмоқда.
"La Repubblica"нинг ёзишича, қишда "Фиорентина" ҳужум чизиғини кучайтиришни режа қилмоқда. Зеро ҳужумдаги Душан Влахович, Кристиан Куаме ва Патрик Кутроне ушбу мавсумда атиги 4 гол урди.
Диогу Жотанинг трансферидан кейин Ориги захирада қолиб кетмоқда, деярли майдонга тушмаяпти. Бу ҳам футболчининг жамоасини алмаштириши учун сабаб бўлиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар