Финалиссима-2026 хавф остида: Аргентина ва Испания ўйини Қатардан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин
02 мар 22:49
Янгиликлар
Финалиссима-2026 хавф остида: Аргентина ва Испания ўйини Қатардан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин
Муаммо нимада?
Америка Кубоги-2024 ҳамда Евро-2024 ғолиблари ўртасидаги ўйин 27 март куни Қатарда ўтиши белгиланган эди. Бироқ, Эрон томонидан АҚШ ва Исроил зарбаларига жавобан Форс кўрфазидаги Америка базаларига ҳужумлар уюштирилаётгани минтақадаги хавфсизликни сўроқ остида қолдирди. Аввалроқ бу баҳс хавфсизлик нуқтаи назаридан умуман ўтказилмаслиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
Федерациялар музокараларни бошлади:
Аргентиналик журналист Вероника Брунатининг маълумотларига кўра, ҳозирда Испания ва Аргентина футбол федерациялари ўйинни бошқа хавфсизроқ жойга кўчириш устида қизғин музокаралар олиб бормоқда. Ҳар икки давлат мутасаддилари юзага келган вазиятни баҳолаб, турнир учун янги ва муқобил вариантларни кўриб чиқишяпти.
Ҳозирча ФИФА ёки федерациялар томонидан расмий баёнот берилгани йўқ. Аммо ҳарбий можаролар фонида дастлабки режалар ва ўйин манзили жиддий тарзда қайта ўрганилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар