

"Жаҳон чемпионати финалига чиқиш ва ғалаба учун охиригача курашиш – бу ажойиб кўрсаткич. Финалда мағлуб бўлиш қанчалик аламли эканини биламан, лекин ўзингиз билан фахрланинг. Кучли бўл!", – деди Рибери.
Аргентина терма жамоаси учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда ушбу мусобақада ғолиб чиқишган.



