

Хонда ва Эль-Шаарави бугун ажойиб ўйинни ўтказишди. Торрес катта кўламдаги ишни бажарди. Эль-Шаарави уни алмаштирганимда эътироз билдирди. Бу табиий ҳолат. Чунки у гол уришни хоҳлаганди. У бироз ўзини босиб олиши лозим. Ҳали жуда кўп голлар уради. Эль-Шаарави Хондага жуда чиройли голли узатмани амалга оширди. Хонда мени қувонтирмоқда. Биз ўйнаётган 4-3-3 схемада айнан Хондани кўришни истагандим. У ўз ишини қойиллатмоқда.



