Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди
04 июл 2025 21:15
Янгиликлар
Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди
Бразилиялик ҳужумкор яримҳимоячи Филиппе Коутиньо энди "Васко да Гама" клуби аъзоси ҳисобланади.
Бу ҳақда футболчининг собиқ жамоаси — Англиянинг "Астон Вилла" клуби расмий сайтида маълум қилинди.
2024 йил июль ойидан буён Коутиньо "Васко" сафида ижара асосида тўп тепаётган эди. У шу вақт мобайнида жамоа учун 26 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt сайти маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси ҳозирда 4,5 миллион еврога тенг.
Айни пайтда "Васко да Гама" Бразилия чемпионати жадвалининг 13-поғонасида бормоқда. Жамоа 12 турда 13 очко жамғарган.
Футболчи тарбияланган клубига қайтди — бу трансфер Коутиньонинг фаолиятидаги янги саҳифа бўлиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар