Филипе Луис Ди Мариянинг хотинини ҳақорат қилганини эсга олди
11 дек 2023 19:15
Янгиликлар
Филипе Луис Ди Мариянинг хотинини ҳақорат қилганини эсга олди
Филипе Луис Анхель Ди Мариянинг хотини ҳақидаги сўзлари учун кечирим сўради.
"Атлетико" собиқ ҳимоячиси "Реал"га қарши баҳсда аргентиналик ярим ҳимоячига руҳий босим ўтказишга уринганини эслади.
"Реал"га қарши баҳсдан олдин Агуэро менга қуйидаги гапларни айтди: "Филипе, агар унга руҳий босим ўтказсанг, Ди Мария ўзини йўқотиб қўяди, ўйиндан чиқади. Биринчи навбатда унинг хотини ҳақида гапир".
Баҳс пайтида Анхель олдига бордим: "Хотининг..." - нима деганимни билмайман. Ҳақорат қилдим, унинг аёли исмини тилга олдим. Ди Мария ҳақиқатдан ҳам ўзини йўқотиб қўйди, бутун баҳс давомида ундан устун келдим.
Уйга қайтганимдан сўнг қилган ишимдан афсусландим... Ди Мария, сендан кечирим сўрайман" - деди "Фламенго" футболчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар