

Энди "Фламенго" мураббийни ишдан бўшатишнинг ўзи учун 27 млн реал (4,5 млн евро) тўлашига тўғри келиши мумкин. Жарима суммаси расман тасдиқланмаган, аммо декабрда шартнома янгилангандан кейин бу бўйича норасмий хабарлар тарқалганди.
Бу шарт 2027 йил декабригача мўлжалланган шартномани ҳимоя қилиш учун киритилган — сабаби мураббийнинг Европада ишлаш истаги бўлган.
Натижада мураббий икки ой ўтмай, 8:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейиноқ ишдан бўшатилди.
Бразилия клуби 3 ой олдин Либертадорес Кубоги ва чемпионатда ғолиб чиққан эди.



