

Унинг айтишича ФИФА собиқ вице-президенти Хулио Грондона Қатардан 80 миллион доллар сўраган ва эвазига ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлаш вақтида араб давлатига овоз берган.
Грондона қатарликлар керакли пулни тўлашмаганидан дарғазаб бўлган ва гувоҳ бундан хабар топган.
82 ёшли Грондона 2014 йил ёзида юрак хуружи туфайли вафот этганди.
Бурсако – собиқ бош менеджери ва Аргентинадаги Torneos y Competencias спорт маркетинг компанияси раиси эди. 2015 йилда у ўзини пул ювишдаги айбларини тан олган. Бурсако жарима сифатида 21,6 млн доллар тўлашга розилигини айтган.



