ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда

Narzulla Saydullayev
29 мар 2019, 15:07
ФИФА расмий сайтида мамлакатлар аёллар терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1545 очко билан 42-поғонани банд этган.

Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон 9-ўринда. Бу борада пешқадам жаҳон рейтингининг 6-ўринини банд қилган Австралия бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Япония ва КХДР терма жамоалари жойлашган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia