

"Охир-оқибат федерация ўйинларни дастлабки ўтказиш жойларидан кўчириб бўлмаслигини қарор қилди. Бундай қадам ФИФАдан улкан логистик ҳаракатларни талаб қилади", — дейди Шейнбаум сўзларини Goal нашри келтирган.
Аввалроқ Эрон хавфсизлик сабабларига кўра ўйинларини АҚШда эмас, Мексикада ўтказишни сўраган эди.
Жаҳон чемпионати G гуруҳида Эрон Бельгия, Янги Зеландия ва Миср билан ўйнайди.
2026 йилги жаҳон чемпионати ёзда АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина миллий жамоаси hisoblanadi. 2022 йилги финалда аргентиналиклар Франция билан учрашиб, асосий вақт 3:3 тугаган, пенальтилар сериясида эса аргентиналиклар (4:2) ғолиб чиққан.



