UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  0 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  0 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  8 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1

ФИФА қўшимча трансфер ойнаси яратилишини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА қўшимча трансфер ойнаси яратилишини эълон қилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) кенгаши жамоалари клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ФИФАга аъзо ассоциациялар учун қўшимча трансфер ойнасини маъқуллади, дея хабар берди ташкилот расмий сайти.

Бу ҳақдаги қарор 3 октябрь, пайшанба куни Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

Қайд этилишича, ойна 2025 йилнинг 1 июнидан 10 июнигача очиқ бўлиши мумкин. Бироқ қўшимча ойна очиш ёки очмаслик қарори ҳар бир ФИФАга аъзо ассоциациянинг ўз ихтиёрида қолади.

“2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ бутун дунё бўйлаб клуб футболининг янги даврини бошлаб беради. Энг яхши жамоалар расмий жаҳон чемпиони номи учун кураш олиб боради. Ушбу регламент барча 32 иштирокчи клуб ва дунёнинг энг яхши футболчилари юқори савияда порлаши учун энг яхши шароитларни таъминлайди", – деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

2025 йилги клублар ўртасидаги мундиаль 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика