UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  6 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  18 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  6 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5

ФИФА "Насаф"га Азиз Амоновни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди Янгиликлар

ФИФА "Насаф"га Азиз Амоновни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди

Ўзбекистонлик футболчи Азиз Амонов Теҳроннинг "Истиқлол" футбол клуби билан шартномани бир тарафлама бекор қилиб, Қаршининг "Насаф" клуби сафига келиб қўшилганди.

Кейинроқ "Истиқлол" футболчининг "Насаф" учун рўйхатдан ўтишига қаршилик кўрсатди ҳамда унинг трансфер сертификатини тасдиқлашдан бош тортди. 

"Насаф" Азиз Амоновда "Истиқлол" билан шартномани бекор қилиш учун етарлича асос бўлганлигини маълум қилиб, ФИФАга хат юборди. ФИФА эса ишни ўрганиб чиқди. Бугун, 21 февраль куни ташкилотнинг тегишли палатаси "Насаф" сўровини қаноатлантириб, Амоновни Лига рўйхатидан ўтказиш жараёнини якунлашга рухсат берди.

Маълумот учун, "Насаф" Азиз Амоновни MyLeague онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтказганди. Аммо жараённи тўлиқ якунлаш учун "Истиқлол" клубининг халқаро трансфер сертификатини тақдим этиши кутилаётган эди.

Эрон жамоасида ФИФА қарори юзасидан апелляция киритиш учун 10 кун вақт бор.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика