ФИФА коронавирус сабаб ёзги трансфер ойнасини январгача узайтириши мумкин

Tolibjon Qosimov
25 мар 2020, 10:04
ФИФА бўлажак ёзги трансфер ойнаси деталларини муҳокама қилмоқда.

Ёзги трансферлар ойнаси вақти ҳам ўзгаради

"The Telegraph" нашрининг маълум қилишича, ташкилот ёзги трансфер ойнасини январь ойигача ёпмаслиги мумкин. Бунга сабаб - клублар коронавирус сабаб мусобақалар тўхтаб қолганидан сўнг молиявий томонлама ўнгланиб олишлари зарур. ФИФА вакиллари ушбу саволни клублар билан муҳокама қилмоқда. Айримлар бу таклифни қўллаб-қувватлашмоқда.

Кутилишича, клубларнинг харажатлари пандемия сабаб қисқаради. Улар нисбатан камроқ пул сарфлаши ва Жейдон Санчо каби йирик трансферларга қўл урмасликлари кутилмоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk