

Ёзги трансферлар ойнаси вақти ҳам ўзгаради
"The Telegraph" нашрининг маълум қилишича, ташкилот ёзги трансфер ойнасини январь ойигача ёпмаслиги мумкин. Бунга сабаб - клублар коронавирус сабаб мусобақалар тўхтаб қолганидан сўнг молиявий томонлама ўнгланиб олишлари зарур. ФИФА вакиллари ушбу саволни клублар билан муҳокама қилмоқда. Айримлар бу таклифни қўллаб-қувватлашмоқда.
Кутилишича, клубларнинг харажатлари пандемия сабаб қисқаради. Улар нисбатан камроқ пул сарфлаши ва Жейдон Санчо каби йирик трансферларга қўл урмасликлари кутилмоқда.




