ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди

Sherzod Nurmatov
30 сен 2025
ФИФА Жанубий Африкани тартиб-интизом қоидаларини бузгани учун жазолади.

Жанубий Африка терма жамоасига ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Лесотога қарши ўйиндан кейин техник мағлубият ёзилди.

2025 йил 21 март куни Жанубий Африка Лесото билан ўйнади. Жанубий Африка 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ ФИФА ЖАР ярим ҳимоячиси Тебохо Мокоена дисквалификация туфайли ўйинда иштирок этиши мумкин бўлмаганини аниқлади.

"ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси Жанубий Африкага 0:3 ҳисобида мағлубият белгилади", – дейилади ФИФА матбуот хизмати хабарида.

Энди ЖАР 14 очко тўплаб, Бенин билан "C" гуруҳида биринчи ўринни бўлишиб турибди. Жаҳон чемпионати саралаш босқичи якунланишига қадар жамоаларда иккитадан учрашув бор.

ЖЧ-2026 келаси ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fifa.com