

"Дешамнинг 2020 йилга қадар шартномаси бор. У шу йилга қадар термада ишлайди.
Зидан футболда катта ютуқларга эришди. Буни рад этиб бўлмайди. Унга чуқур ҳурмат билдираман.
ЕЧЛни кетма кет 3 марта ютиш - ақл бовар қилмас иш. Тўғриси, 4-5 йиллар олдин бундай бўлишини умуман кутмагандим.
Зидан Франция термасида? Барчаси ўз вақтида. Умид қиламан, бир кун келиб у миллий термамизни бошқаради", - деди президент.



