Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"
04 авг 10:38
Янгиликлар


Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"
Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйин биз кутгандек бўлди. "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди, аммо танаффусдан сўнг етарлича вазиятларга эга бўлдик. Айниқса стандарт вазиятларда. Бизга бироз агрессия етишмади. Секин ўйнадик. Рақиб ҳам тартибли ҳимояланди. Реализация яна панд берди" - деди Февзи Давлетов бугунги баҳс ҳақида.
- Майдон маркази умуман ишламагандек. Ушбу камчиликни тўғрилаш устида иш олиб бориладими?
- Албатта, бугун майдонда ҳаракат қилган йигитларимиз билан мавсумни якунлаб қўямиз. Барчаси ушбу йигитларга боғлиқ. Ушбу камчиликни ҳам бартараф этамиз.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар