Феруз Фаҳриддинов: "Пенальти тепиш олдидан жудаям ҳаяжонландим"

Tolibjon Qosimov
19 фев 2016, 19:38
Пенальтилар сериясида терма жамоамизнинг дастлабки голига муаллифлик қилган Феруз Фаҳриддинов ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор барчани ғалаба билан табриклайман. Шукр, мана ғалаба қозондик. Пенальти тепиш олдидан жудаям ҳаяжонландим. Насиб қилса, финалда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Барча мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман.

Ўйинга келадиган бўлсак, Таиланд терма жамоаси жудаям яхши ҳаракат қилди. Улар Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланадилар", - дейди Феруз Фаҳриддинов.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia