UZ

Сўнгги янгиликлар

08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  1 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  18 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3

Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз" Янгиликлар

Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"

Хабарингиз бор, Душанбе шаҳрида аёллар футзал терма жамоалари иштирокида CAFA мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши (6:3) баҳс олиб борди. Учрашувнинг "Энг яхши ўйинчиси" деб гол уриб, битта голли узатма етказиб берган сардоримиз Феруза Турдибоева тан олинди. 

"Бутун осон бўлмаслигини билардик. Лекин шу билан бирга фақат ғалаба ҳақида ўйладик — биз учун бошқа вариант йўқ эди. Ўйинни яхши бошладик ва тезкор голлар урдик. Кейин бироз бўшашдикми, иккита гол ўтказиб юбордик. 

Танаффусда мураббийларимиз кўрсатмалар беришди, нималарга эътибор бериш зарурлигини таъкидлашди. Барчаси яхши эканлиги ва ўз ўйинимизни кўрсатсак, ғалаба бизники бўлиши ҳақида гаплашдик. 

Натижада, иккинчи бўлимни ҳам гол билан бошладик. Албатта, гол урганим ва Мадинага голли узатма етказиб берганимдан хурсандман. Энг муҳими — ғалаба қозондик. 

Олдинда яна иккита ўйин бор. Уларда ҳам ишончли ўйин кўрсатиб, максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади.", - деди Феруза Турдибоева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2-турдан кейин 3 очко билан жадвалнинг учинчи поғонасини банд этган, етакчи Қирғиз Республикаси ҳисобида 4 очко мавжуд, битта ўйини кам Эронда эса 3 очко бор. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика