

Хабарларга кўра, Стерлинг аллақачон испан тилини ўрганишни бошлаган. Манбага кўра, футболчи "шаҳарликлар" билан 2024 йилда якунланадиган шартнома муддатини узайтирмоқчи эмас. Қолаверса, у амалдаги келишув тугашидан олдинроқ трансфер қилинишини талаб қилади. Бу воқеа кейинги ёзда содир бўлиши мумкин.
Бунга сабаб Стерлинг муҳитни ўзгартириш орқали ўз карьерасида янги давр бошламоқчи. Шунингдек, у Хосеп Гвардиола жамоасидаги мақомидан умуман мамнун эмас.



