

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, испаниялик футболчи эртага эрталаб тиббий кўрикдан ўтади ва битим тўлим амалга оширилади.
Торрес аллақачон агентлари билан Барселонага учиб келган.
21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган бўлиб, трансфер суммаси бонуслар билан биргаликда 65 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Торрес жорий мавсумда АПЛда 4 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.



