

“Шубҳасиз, якуний руйхатдан Нани ва Эдер сингари Португалия футболи тарихида ёрқин из қолдирган футболчиларни тушириб қолдириш қийин бўлди. Аммо профессионал мураббий сифатида мен шахсий критериялар бўйича эмас, айни пайтда мен истаган футбол намойиш эта оладиган футболчиларни танлашга мажбур эдим”, дейди Сантуш.
Эслатиб ўтамиз, Эдер Евро-2016 финал баҳсида Франция термаси дарвозасига ягона ва ҳал қилувчи голни киритиб, жамоасининг Европа чемпиони бўлишини таъминлаганди.



