Фернандо Йерро Португалияга қарши учрашувдан олдин нималар деди?

Mirjalol Normatov
15 июн 2018
Испания термаси бош мураббийи Фернандо Йерро ЖЧ-2018 1-тури доирасида Португалияга қарши ўйиндан олдин фикр билдирди.

"Бизда нималарнидир ўзгартириш учун вақт бўлмади. Бироқ ўзимизга нима кераклигини жуда яхши биламиз. Биз ажойиб ғоя ва тизим бор. Шу боисдан кескин ўзгаришларни амалга ошириш шарт эмас.

Етарлича иш бажариб бўлинган. Рақибларни қаттиқ ҳурмат қиламиз, уларда улкан тажриба бор, улар Европанинг амалдаги чемпионлари. Бизда ўзимизга бўлган ишонч етарлича, шу сабабдан йигитлар ғалаба қозонишига ишонаман. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрганмиз.

Бугун йигитлар меҳнатининг мевасини кўришига умид қиламан", - деди Йерро.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sports.ru