Фердинанд: "Мессининг жонли девор тагида ётишига йўл қўймасдим, унинг либоси доғ бўлмаслиги керак"
29 сен 2021 15:41
Янгиликлар
Фердинанд: "Мессининг жонли девор тагида ётишига йўл қўймасдим, унинг либоси доғ бўлмаслиги керак"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ЧЛ доирасидаги ПСЖ - "Ман Сити" (2:0) ўйинида ҳужумчи Лионель Мессининг девор тагига ётгани ҳақида гапирди.
"Бу ҳурматсизлик, мен бунга йўл қўймасдим. Агар мен ушбу жамоада бўлганимда, айтган бўлардим: "Йўқ, ўрнингга мен ётаман". Мен унинг девор тагида шу ҳолда ётишига йўл қўймасдим. Бу Мессининг иши эмас. У ўз либосини кир қилмаслиги керак", - дейди Фердинанд.
Унинг ҳисоблашича, Маурисио Почеттино бундай схемани таклиф қилганда, ўйинчилардан кимдир бунга қаршилик қилиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Лео ушбу ўйинда парижликлар таркибидаги илк голини урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар