

Ҳужумчининг "Манчестер Сити" билан шартномаси ёзда якунига етади.
"Серхионинг фаолиятини АПЛда давом эттиришини хоҳлайман. "Челси" Агуэро билан шартнома имзолаш ҳақида ўйлаши керак. Иккиланиш керак эмас.
Агар Холанд ёки яна қайсидир ҳужумчининг битими амалга ошмаса, лондонликларга ушбу ўйинчи керак", - дейди Фердинанд.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро "шаҳарликлар" таркибида 2011 йилдан бери ўйнамоқда. 32 ёшли форвард жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



