Фелипе Коутиньо: "Челси"ни ютишга умид қиляпмиз

Narzulla Saydullayev
29 дек 2013, 16:18
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фелипе Коутиньо АПЛ 19-тури доирасидаги марказий учрашувда "Челси" устидан ғалаба қозонишдан умидворлигини таъкидламоқда.
"Челси" ҳимояда эътиборлироқ ўйнашга катта аҳамият бера бошлади. Уларга гол уриш осон бўлмайди. Бироқ бизнинг ҳужум чизиғимиз ҳам анча кучли. Бу ўйинда уч очкони қўлга киритамиз, деб умид қиламан, бунинг учун эса ўзимизнинг барча кучли жиҳатларимиздан фойдалана олишимиз керак", дея Коутиньодан The Guardian иқтибос келдирмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net