Федерация кубоги-2017: Ғани Джулиев “Жомбой”ни финалга олиб чиқди

Narzulla Saydullayev
5 фев 2017
Самарқандда давом этаётган “Федерация кубоги-2017” мусобақаси қизғин паллага кирди. СВФФ томонидан ўтказилаётган мусобақанинг дастлабки ярим финалида “Жомбой” ва “ТОЗК” жамоалари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими тенг курашлар остида кечди ва дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. Иккинчи бўлимга келиб “Жомбой” жамоаси кетма-кет ҳужумлари билан рақибидан устун кела бошлади. Натижада 74-дақиқада Ғани Джулиев ташкил этилган чиройли комбинацияни гол билан якунлади. Голдан сўнг “ТОЗК” жамоасининг футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун бор эътиборини қарши ҳужумга қаратишди, аммо таблодаги 1:0 ҳисоби ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар ўзгармади. Натижада Джулиевнинг ягона голи “Жомбой” жамоасига финал йўлланмасини тақдим этди.

“Федерация кубоги-2017”
Ярим финал
“Жомбой” (Жомбой тумани) - “ТОЗК” (Тайлоқ тумани) – 1:0
Гол:
Ғани Джулиев 74, - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ризо Эргашев 25 - Бобомурод Мавлонов 41.
Ҳакамлар: Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Жаҳонгир Бозоров.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: samfutbol.uz