UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  2 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  67 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Файзулла Қамбаров: "Омадимиз келмаса, юлдузли таркиб билан ҳам айтарли натижага эришиш қийин" Янгиликлар

Файзулла Қамбаров: "Омадимиз келмаса, юлдузли таркиб билан ҳам айтарли натижага эришиш қийин"

Суперлиганинг 21-турида “Қизилқум” ўз майдонларида “Турон”ни қабул қилди.

Шиддатли ва мурорасиз кечган учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинга қадар клуб иштирокида асосан дуранг натижалар қайд этилаётганди. Хўш, “Қизилқум” мавсумни қайси ўринларда тугатиш учун курашмоқда? Бунга жавоб олиш мақсадида клубнинг етакчи футболчиси Файзулла Қамбаров билан суҳбатлашдик.

- Суперлига доирасида охирги маротаба Бекободда кечган баҳсда ғалаба қозонгандик, - дея гап бошлади Қамбаров. Ғалабамизни мухлисларимиз анча кутиб қолишди. Кетма-кет дуранг натижалардан зерикканди. “Турон” устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчилар ва мухлисларимизнинг ҳам кайфиятлари ҳаминқадар кўтарилди. “Турон” билан баҳс анча қийин кечди. Ҳар ҳолда улар Суперлигада қолиш учун курашмоқда.

Кетма-кет дуранг натижалар ҳақида
- Дарҳақиқат, бу мавсумда энг кўп дуранг ўйнаган жамоа бўлиб турибмиз. Менимча, кўп дуранг қайд этилаётганига ўйинларда омадимиз келмаётгани билан боғлиқ деб ўйлайман.

Совринли ўринлар учун кураш тўғрисида
- Биз ҳалигача бу мақсадимиз йўлида қайтганимиз йўқ. Мавсум бошида юқори ўринларнинг бирини қўлга киритиш учун курашга қўшилгандик. Афсуски, керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқарганимиз туфайли очколаримиз сонида пасайиш кузатилди. Иккинчи даврада кўплаб ўйинларда дуранг ўйнадик. Лекин олдимизда турган баҳсларда ижолбий натижалар кўрсата олсак бўлади. Ҳали имконият тўлиқ қўлдан бой берилгани йўқ.

Таркиб борасида
- Чиндан ҳам бу мавсумда таркибимиз анча кучайтирилди. Энг маҳоратли футболчилар жалб қилинди. Бу йигитлар ҳам “Қизилқум” билан совринли ўринларнинг бирини эгаллаб, келгуси мавсумда халқаро майдонда тўп тепиш имкониятига эга бўлишни ният қилган. Лекин футболда омадга кўп нарса боғлиқ. Омадимиз келмаса, юлдузли таркиб билан ҳам айтарли натижага эришиш қийин.

Майдондаги роли ҳақида
- Ўйлашимча, ҳеч бир футболчи мавсум давомида кўрсатган ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмайди. Жумладан, мен ҳам. Кўпроқ жамоага ёрдам беришни истайман.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика