— Анчадан бери “Бунёдкор” жамоаси билан бундай мазмунли ўйин намойиш этмагандик, — деди Файзулла Қамбаров. — Тўғри, биринчи бўлимда бироз қийин бўлди. Аммо танаффусдан сўнг кўрсатган ўйинимиздан ўзимизнинг ҳам, мухлисларимизнинг ҳам кўнгли тўлди менимча. Қайд қилинган натижа озгина дилимизни хира қилгани ҳам бор гап. Ахир гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Ҳужумчиларга қўлимдан келганича ёрдам беришга уриндим. Ҳатто стандарт вазиятлардан бирида дарвозани нишонга олдим. Бироқ рақиб посбони маҳорат кўрсатди.
Муҳими, бу йилги мавсумни бир мунча яхши ўтказяпмиз, деб бемалол айтса бўлади. “Бунёдкор”, “Насаф”, “Пахтакор” каби етакчиларга қарши ғалаба учун ўйнаш мумкинлигини амалда кўрсата олдик. Амалдаги мавсум жамоамиз учун катта тажриба ва синов бўлаётганини айтишни истардим.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.