Фахрийлар "дерби"сида кучлар тенг келди

Narzulla Saydullayev
1 ноя 2015, 22:24
Кеча Қирули шаҳарчасидаги "Нефтчи" спорт мажмуасида фахрийлар ўртасидаги Республика биринчилигининг саралаши доирасида навбатдаги ўйин бўлиб ўтди.

Унда Фарғона вилоятининг икки жамоаси "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" жамоалари куч синашишди.

Муросасиз курашларга бой бўлган ўзига хос вилоят дербиси 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Саралаш турнирининг Фарғона водийси минтақасидан Республика финал босқичига "Қўқон-1912" фахрий футболчилари муддатидан олдин йўлланмани нақд қилган эдилар.

Энди Тошкент шаҳрида бўладиган финал ўйинларида Тошкент, Қарши, Навоий ва қўқонлик фахрий футболчилар ғолиблик учун майдонга чиқадилар. Финал босқичига 6 ноябрь куни қурьа ташланади ва 7 ва 8 ноябрь кунлари ўйинлар бўлиб ўтади. Биз қўқонлик фахрий футболчиларимизга Республика чемпиони деган шарафли унвонни яна ўзларида сақлаб қолиш йўлида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
 

Акрамжон Мамадалиев.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia