Фавр: "Бу фалокат"
13 дек 2020 10:15
Янгиликлар
Фавр: "Бу фалокат"
Дортмунднинг "Боруссия"си бош мураббийи Люсьен Фавр Бундеслиганинг 11-тури доирасида "Штутгарт"га 1:5 ҳисобида учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Бу фалокат. Жуда ёмон ўйнадик. Тўпни олиб қўя олмадик. Жуда кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйдик. Тушунтириш жуда қийин. Агарда жамоа тўпни олиб қўя олмаётган бўлса, сенда муаммолар жуда кўплигидан дарак.
"Штутгарт" яхши ўйин намойиш қилди, биз эса жуда ва жуда ёмон ўйин кўрсатдик. "Штутгарт" яхши ўйнаб турган пайтда ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келгандик. Жуда аҳмоқона голлар ўтказиб юбордик. Жамоа тезда ўйинни ташлаб юборди", - деди Фавр.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар